Muallif: Ғайбуллаева Л.С.
Chop etilgan yil: 2023
Nashriyot: Ўзбекистон Миллий Университети
Chop etilgan shahar: Toshkent
Ғайбуллаева Л.С. Маҳаллаларда ёшлар сиёсий фаоллигини оширишда фалсафий тафаккурнинг роли // Falsafa va huquq. Ijtimoiy-siyosiy, ma’naviy-ma’rifiy falsafiy-huquqlari jurnal. –Toshkent,2023. – № 2.–Б.126-130. (09.00.00; №15).
Янги Ўзбекистоннинг ислоҳотлари ҳар бир соҳада ўзининг самарали ютуқлари билан ёш алводнинг фалсафий онгига миллий ғурур билан кириб бормоқда. Жамиятдаги янгиланишлар орқали ёшлар ўзларининг вокеликка сиёсий фаоллиги билан ёндашиб, халқнинг тарихан шаклланган юксак фалсафий тафаккурини теран англаб етди. Мана шундай сиёсий фаол ёшлар юртимизнинг барча маҳаллаларида етакчилик ва лидерлик фаолияти билан ижтимоий, иқтисодий, маънавий, ҳуқуқий ва бошқа соҳаларнинг ривожига ҳисса қўшаётганлиги қувонарли ҳолдир. Кундан-кунда жаҳон ёшлари билан теппа-тенг инновацион ғоялар асосида ўзининг ишбилармонлиги, тадбиркорлиги, ташаббускорлиги асосида жамиятда ютуқларга эришаётган фарзандларимиз илм-фанга асосланиб фаолият олиб бормоқда. Бугун жамиятда “ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, замонавий касб-ҳунарлар, рақамли иқтисодиёт кўникмаларини пухта эгаллашлари учун кўшимча шарт-шароитлар яратиш, уларни иш билан таъминлаш жараёнларига кўмаклашишни янги босқичга кўтаришга эришиш” давлатимизнинг бош мақсадига айланди. Уларнинг фаол қатлам сифатидаги изланишларини доимий рағбатлантириб бориш, сиёсий фаоллигини ошириш ўзига хос мачадлар йўлида хизмат қила бошлади.